1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳакам -

Ҳакам - ("донишманд") - одатий ҳуқуқ билимдони. Унга худди судядек турли ҳуқуқий масалаларни ечиш учун мурожаат қилишган. Жоҳилият даврида Арабистонда Ҳ. қабила бошлиғи (шайх) лашкарбоши (қоид) ва башоратчи (коҳин) қаторида қабила раҳбариятига кирган. Исломнинг дастлабки ўн йилликларида унинг ўрнига халифа томонидан тайинланган диний судя - қози келмагунча Ҳ. ўз мавқеини сақлаб қолган. Вақт ўтиши билан ўзининг расмий мақомини йўқотган Ҳ. яна анча вақтгача қабиладошлари ва қўшинлари учун ҳуқуқ соҳасидаги билимдонлигича қолган, унга холис судя (ҳоким) сифатида мурожаат қилишган.