1446 йил 14 шаввол | 2025 йил 12 апрель, шанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳазрати Имом мақбараси -

Ҳазрати Имом мақбараси - Шаҳрисабздаги меъморий ёдгорлик (14-а.). 1384 й. Амир Темур авлиё Муҳаммад Шайбонийнинг хокини келтириб Дор ус-саодатга, ўғли Жаҳонгар қабри олдига дафн эттирган, хоразмлик усталар баланд бино барпо этганлар. Муҳаммад Шайбоний ислом оламида "Ҳазрати имоми Бағдодий" номи билан машҳур бўлган. Мажмуага Амир Темур ўзи учун катта хилхона қурдирган. Мажмуанинг улкан арк ва деворлари, ўн олти қиррали асосга қурилган гумбазлари қимматбаҳо тош ва шишалардан ишланган нақшинкор безаклар билан безатилган.