Фуруъ ал-Фиқҳ - фиқҳнинг "тармоқлари", ислом позитив ҳуқуқини ташкил қилувчи фикҳнинг бир қисми. Дастлаб "фуруъ" истилоҳи Муҳаммад аш-Шайбонийнинг "Китоб ал-асл фи-л-фуруъ" (ал-Мабсут номи билан кўпроқ машҳур) асарида қайд этилган. Муҳаммад аш-Шофиъий аниқ таърифлаган фиқҳнинг асос -"илдизлари" (усул ал-фиқҳ)дан фарқли ўлароқ позитив ҳуқуқ қисмлари ўзаро чегараланмаган ва айни бир масаланинг ўзи турли бўлимларга мансуб деб қаралиши мумкин бўлган.