1445 йил 27 зулҳижжа | 2024 йил 03 июль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Фотиҳа -

Фотиҳа - (араб. - очмоқ, бошламоқ) - 1) Қуръоннинг биринчи (бошланғич) сураси номи. Ф. 7 оятдан иборат бўлиб, унда Аллоҳ таолога ҳамд, унинг сифатлари, қиёмат куни эгаси эканлиги, ибодат, ихлос, дуо, ёлвориш, яхши умматларнинг зикри ва ёмон йўлдан юрганларнинг оқибати нима бўлиши зикр қилинган. 2) Бирон воқеа муносабати билан ўқиладиган дуо, Қуръоннинг айрим қисқа сураларидан бирини тиловат қилиш. Ислом анъанасвда Ф. марҳумнинг вафоти муносабати билан оила аъзоларига билдирилган таъзиянинг диний шакли ҳисобланади.