1446 йил 7 шаввол | 2025 йил 05 апрель, шанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Фотима -

Фотима - (тахм. 605/606—632/633) -Муҳаммад (сав)нинг кенжа қизлари. Ф.га эътиқод қилиш шиалар ўртасида кенг тарқалган. Шиа имомлари ва мусулмон мамлакатларидаги кўпчилик сулолалар (Идрисийлар, Фотимийлар, Саъдийлар ва б.) шунингдек, барча саййидлар Ф. ва унинг эри Али ибн Абу Толиб авлодлари деб ҳисобланади. Ф. гўзал бўлгани учун Заҳро (Гулдек) деб лақабланади. Ф.ни Алидан 5 фарзанди (уч ўғил (биттаси ёшлигида вафот этган) 2 қиз) бўлган. Ҳасан, Ҳусайн, Умму Кулсум ва Зайнаб. Муҳаммад (сав) вафотларидан олти ойдан сўнг оламдан ўтган Ф. Мадинада дафн этилган. Макка ва Мадинага борган шиа аёллари Ф. қабрини зиёрат қилади.