1446 йил 3 жумадис сони | 2024 йил 05 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

қасам - Бизнинг тилимиздаги «қасам» ва «онт» сўзлари ўрнига араб тилида «қасам», «ҳалиф» ва «ямин» сўзлари ишлатилади. «Ямин» сўзи Туркияда ҳам арабча маъносида ишлатилади. «Ямин» сўзи «ўнг томон», «ўнг қўл» маъноларини англатади. Арабларда қасамга ямин сўзи ишлатилишининг сабаби, уларнинг одатлари бўйича, кишилар ўзаро қасам ичишганларида бир-бирларининг ўнг қўлидан тутиб туриб қасам ичишар эканлар. «Ямин»ни шаръий истилоҳда қуйидагича таъриф қилинади: «Аллоҳ таолонинг исми ёки У зотнинг сифатларидан бирининг зикр қилиш ила эҳтимоли бор бир ишни таъкид қилиш яминдир». Бошқа бир таърифда: «Хабарни Аллоҳнинг зикри ёки таълиқ ила кучлантириш яминдир», дейилган.