1446 йил 2 жумадис сони | 2024 йил 04 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Фидоийлар -

Фидоийлар - (араб. - бирон мақсад йўлида ўзини қурбон қилишга тайёр шахслар) - ўрта асрларда Эрон, Сурия, Ливандаги яширин ҳашшошийлар ташкилотининг аъзолари. Кейинги даврларда мусулмон мамлакатларидаги қуролланган озодлик кураши қатнашчиларига нисбатан ҳам кўпинча Ф. атамаси ишлатила бошланди. Мас., Эронда 70-й.лар бошидан фаоллашган ёш зиёлилар ва талабаларни бирлаштирган "Фидоиёни халқ" ("Халқ фидойилари") ташкилоти инқилоб даврида кучайди, лекин инқилоб ғалабасидан сўнг у таъқиб остига олинди.