1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Фақир -

Фақир - камбағал, моддий ёки маънавий жиҳатдан муҳтож одам. Камбағал (фуқаро)га, яъни ижтимоий жиҳатдан ночор одамларга ғамхўрлик қилиш зарурлиги Қуръони каримда, сунна ва панднома асарларида алоҳида таъкидланади. Зоҳидлик ва сўфийлик "камбағаллик" ("фақр", "фуқр")ни кенг тарғиб қилган. "Ф." дейилганда "дарвиш" ва "сўфий"лар тушунилган. Шоирлар, муаллифлар, хаттотлар ҳам ўзларини камтарлик билан Ф. деб аташган.