1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Фаришта -

Фаришта - (форсча, араб. малак - малоика) - ислом эътиқодига кўра, худонинг амрини бажарувчи мавжудотлар. Флар сон-саноқсиз бўлиб, ҳар бири маълум вазифани бажаради. Мас., исломда ҳар бир одамнинг савоб ва гуноҳ ишларини ҳисобга олиб юрувчи Ф.лар, жаннат ва дўзаҳда дарвозабонлик қилувчи, одамларни қабрда сўроқ қилувчи (Мункар ва Накир), Аллоҳ тахтини осмонда кўтариб турувчи ва б. хизматларни бажарувчи Ф.лар мавжуд деб қаралади. Бу Ф.лардан 4 таси: Азроил, Жаброил, Микоил, Исрофил бош Ф. ҳисобланади. Ф.ларга эътиқод қилиш суннийлик акддаларидан биридир.