1446 йил 7 шаввол | 2025 йил 05 апрель, шанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Файз -

Файз - отилиб чиқиш, нур чиқариш. Мусулмон илоҳиёти ва фалсафий адабиётда илоҳий манбадан (қ. Судур) оламни яралиш жараёнини (одатда уч босқичда) англатиш учун қабул қилинган истилоҳ. Ихвон ас-сафога кўра, Аллоҳ оламни уч босқичли эманация (нур чиқариш): Аввалги ақл (ал-акл ал-аввал) - Умумий руҳ (ан-нафс ал-куллия) - Материя (ал-хаюла) воситасида яратган.