Эътиқод - Аллоҳнинг каломи ҳақиқий эканлигига астойдил ишониш, имоннинг 3 унсурларидан бири. Э.нинг синоними сифатида турли ақидавий мактаблар тасдиқ, ақида, акд терминларини ишлатганлар. Мазмуни жиҳатдан Э.га энг яқин турадигани тасдиқ (би-л-қалб) бўлиб, Аллоҳ ва Унинг Қуръон орқали етказган сўзлари ҳақиқий эканини чин қалбдан эътироф этишдир. Улар ўртасидага фарқ атиги шундаки, тасдиқ Аллоҳнинг сўзлари ҳақиқий ва ишончли эканлигани ички мулоҳаза билан англаш, Э. бўлса мана шунга қўшилиш, унга қалбдан имон келтиришдир.