1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Эшон -

Эшон - (форсча: улар) - сўфийлик оқимларида диний раҳнамолар унвони. Одатда, Э.лар дарвишлик, сўфийлик оқимларининг бирига мансуб бўлган. Исмоилийлар фирқаси диндорлар жамоасининг раҳбари ҳам Э. деб аталган. Урта асрларда сўфий раҳнамоларига мурожаат қилишда уларнинг исмлари ўрнида Э., баъзан "пир" сўзлари қўшиб ишлатилган. Э.ларга муриддарни сўфийлик йўлига ўргатувчи (муршид), беморлар дардига шифо берувчи, келажакни олдиндан айтувчи сифатида қараб келинган.