1446 йил 7 шаввол | 2025 йил 05 апрель, шанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Дуохонлик -

Дуохонлик - дуо ўқиш, дам солиш билан шугулланиш. Д.да Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда кўрсатилган муайян дуоларни ўқиш билан дам солишга ислом дини нуқтаи назаридан руҳсат этилган, уни тўгри ўқиб, кўрсатилган тартибда ижро этиш мумкин; дуохоннинг мантиқсиз, пойма-пой сўзларни ўзича ўқиб дам солиши мутлақо ман этилади ва у билан шуғулланиш фирибгарлик, алдамчилик ва гуноҳ ҳисобланади. Умуман Д. касби билан кифояланиб, жисмоний ёки ақлий меҳнат билан шуғулланмаслик ҳам ақлан, ҳам шаръан салбий хусусиятлардан биридир. Яна қ. Азайимхонлик.