1446 йил 19 жумадул аввал | 2024 йил 21 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Дуои бад -

Дуои бад - (форс. қарғаш) - кимнидир қарғаб, унинг зарарига қилинган дуо. Мас., ота- она қарғиши, мазлум қарғиши ва ҳ.к. Ҳадиси шарифда ота-она, мусофир ва мазлум (зулм қилинган)ларнинг дуолари шаксиз қабул қилиниши таъкидланган. Дуои хайрнинг зидди - Д. б.дир. Дуои хайрда кимнидир алқаб ёки олқишлаб, унинг ҳаққига қилинган дуо тушунилади. Пайғамбарлардан Нуҳ (ас) ўз қавмларини Д. б. қилганлар. Натижада уларга Аллоҳ таоло тўфон балосини юборган. Ислом динида Д. б. қилиш тавсия этилмайди. Бир инсон ёки ҳатто фарзанд ёмонлик қилиб,кўп зарар келтирган тақдирда ҳам, уларнинг шаънига фақат дуои хайр қилиб, Яратгандан уларга инсоф-тавфиқ сўрашлик улуғ инсоний фазилатлардан экани уқтирилади.