Дор ул-Сулҳ - ("тинчлик сулҳи ҳудуди") -ислом футуҳоти даврида мусулмон бўлмаган аҳолининг мусулмонлар билан тўланадиган солиқ микдори ва аҳолининг ҳуқуқий ҳолатини белгилаб бериш ҳақида сулҳ тузган вилоятларни англатувчи умумлашма атама; сулҳ шартлари тузилмаган жойларда илгариги тартиблар мавжуд бўлган Д. ул-С. аҳолиси (аҳд ас- сулҳ)га аҳл-уз-зимма сифатида қаралган, лекин Д. ул-С.лик савдогарлар дор ул-исломга қараганда 2 баробар кўп бож тўлашган. Халифалик парчаланиб кетгач, мусулмон- ҳукмдорлар ҳукм сурган барча вилоятлар, аҳолисининг таркиби ва қўшни соф мусулмон давлатлари билан ўзаро муносабатлари қандайлигидан қатъи назар, дор ул-ислом сифатида қарала бошлаган. Номусулмон давлатлар билан тузилган битимлар эса, давлатлараро оддий шартномалар мақомини олган.