Дор ул-Бақо - (араб. боқийлик уйи) - ислом динида абадийлик дунёси, охират (нариги дунё) ҳақидаги тушунча. Бунга кўра, у жойда ўлим йўқ, доимий ёшлик ҳукм суради, ноз- неъматлар завол топмайди, таомлар ўз-ўзидан ҳазм бўлади, чиқиндилар бўлмайди. Қуръонда охиратнинг абадийлигига далолат қилувчи оятлар бор.