1446 йил 19 жумадул аввал | 2024 йил 21 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Диний маросимлар -

Диний маросимлар - фуқароларнинг диний таълимотлардан, уларнинг қонун-қоидалари ва ақидаларидан келиб чиқадиган диний фаолият ва хатти-ҳаракатлари. Д.м. ҳар қайси дин вакилларининг ўз диний таълимотлари асосидан келиб чиққан. Ислом динида ақиқа, амри маъруф, хатна, рўза ва рамазон ҳайити, қурбонлик ва курбон ҳайити, намоз, ҳаж ва б. маросимлар бор. Ўзбекистонда Д.м.нинг бемалол амалга оширилиши таъминланади, аммо улар қонунларни, жамоат тартибини бузмаслиги ва шахсга ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқига дахл қилмаслиги керак. Д.м.да қатнашиш фуқароларнинг хусусий ишидир ва ҳеч қандай ҳуқуқий муносабатларни келтириб чиқармайди. Д.м.га амал қилинганлик ҳақидаги ҳужжатлар ҳуқуқий кучга эга эмас. Д.м. ибодатхоналарда, диний ташкилот муассасаларида, зиёратгоҳларда, қабристонларда, фуқароларнинг хонадонлари ва уйларида ўтказилади. Махсус бинолардан ташқарида Д.м. ёки оммавий ибодатлар ўтказиладиган ҳолатларда бу ҳакда маҳаллий ҳокимият огоҳлантириб қўйилиши ва бундай тадбирлар қатъий тартибга риоя қилинган ҳолда ташкил этилиши лозим.