1446 йил 19 жумадул аввал | 2024 йил 21 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Диний жамоа -

Диний жамоа - диний ташкилотларнинг бошланғич, асосий ва энг оммавий тури. Д.ж.лар диндорларнинг ибодатда, диний маросимлар ва расм-русумларда биргалашиб иштирок этишлари жараёнида уларнинг диний эҳтиёжларини бевосита қондиради. Муайян жамоага бирлашган диндорларнинг диний тасаввурлари, ғоялари, эътиқодлари, белги ва рамзлари бир хил бўлади. Д.ж.лар ижтимоий ҳаётда ва давлат билан муносабатларда мустақил фаолият кўрсатади. Фуқаролар Д.ж. тузилганлиги ҳақида диний марказларини ва диний ташкилотлар низомларини рўйхатга олувчи давлат идораларини хабардор қилиб қўйишлари шарт. Д.ж. одатда руҳоний ва қавмлардан иборат бўлади.