1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Далоил ул-Хайрот -

"Далоил ул-Хайрот" - далоилхонада. ўқилган асосий китоб. 15-а.да мусулмон ақоидшуноси Муҳаммад ибн Сулаймон Жазулий (7-1466) араб тилида ёзган. Муҳаммад (сав)га атаб ўқиладиган салавот ва мадҳиялардан иборат. 7 қисмга бўлинган бўлиб, ҳар бир қисм ҳафтанинг маълум кунида ўқишга мўлжалланган. Китобда мусулмонларга тавсия этилган кундалик салавот айтиш услублари кўрсатиб берилгани учун диндорлар ундан мунтазам фойдаланган. Хорижий Шарқ мамлакатларида "Д. ул-х." ҳозир ҳам кенг тарқалган. Унинг шархлари ва туркий тилга қилинган таржималари ҳам мавжуд.