1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Бурҳониддин Термизий -

Бурҳониддин Термизий -  Сайид Ҳусайн Бурҳониддин Муҳаққиқ (7-1240 ёки 1275/76) - тадқиқотчи олим (Муҳаққиқ лақаби шундан), шайх. Баҳо Валад (1231 й.в.э.) деган донишмандга шоирд тушган ва даврининг энг юксак - Сайиди сирдон (ҳамма сирлардан воқиф) унвонига сазовор бўлган. Умрининг сўнгги йилларида Туркиянинг Кўниё ш.га келиб, Жалолиддин Румий мақбараси хонақоҳида шайхлик қилган ва шу шаҳарда (бошқа манбаларга кўра Қайсарияда) вафот этган. Б.Т.нинг "Маориф" асари бизгача етиб келган. Унда фалсафа, қонуншунослик, тафсир, ҳадис илми билан боғлиқ масалалар, ислом мазҳаблари ёритилган. Бу асар 1920 й. Теҳронда босилиб чиққан.