1442 йил 15 ражаб | 2021 йил 27 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

ражъий талоқ - Ҳақийқий духул–жинсий яқинликдан кейин, очиқ-ойдин лафз билан қилинган, турли сифатларни қўшмай киноя лафзи билан қилинган ва ҳокимнинг ҳукми ила нафақа бермаслик ва ийло сабабидан қилинган бир ёки икки талоқ ражъий талоқ бўлади. Бундай талоқдан кейин эр талоқ қилинган хотинни ўз никоҳига иддаси ичида, агар хотин рози бўлмаса ҳам, қайтариб олиш ҳаққига эга. Бунинг учун эр «Хотинимни ўзимга қайтариб олдим» ёки «Хотинимни никоҳимда ушлаб қолдим» деса, кифоя қилади. Янгитдан маҳр бериш, ақди никоҳ қилишнинг ҳожати йўқ. Энг муҳим шарт шуки, қайтиш хотиннинг иддаси чиқмай туриб бўлиши керак. Агар идда чиққунча қайтмаса, талоқ боинга айланиб қолади. Унда янгитдан ақди никоҳ қилиш зарур бўлади.
Топ рейтинг www.uz Openstat