1446 йил 25 жумадис сони | 2024 йил 27 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳли ҳақ -

(форс., араб. - "ҳақиқат кишилари"), алиилоҳийлар - шиаларнинг яширин жамоаси. Эронлик шиалар А.ҳ. тарафдорларини "алиилоҳийлар" деб атайдилар. Бу жамоа тахм. 14-а.да вужудга келган. Ғарбий Эрон ва Шарқий Туркияга, кейинчалик Афғонистон, Ироқ, Сурия, Озарбайжоннинг жанубига ёйилган. А.ҳ. Али азалдан илоҳий ва у Одаматодан то Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга қадар бўлган пайғамбарларда, шиа имомлари ва келажакда маҳдийда мужассамланади, деб ҳисоблайдилар. А.ҳ. жаннат ва дўзахни инкор этиб, жоннинг янгича шаклга киришига ишонишади. Улар дарвишларга ўхшаб жазавага тушишади, шунингдек, уларда насронийликдаги каби муқаддас учлик ақидаси ҳам мавжуд. А.ҳ. нинг ақидасида масиҳийликдаги учлик тушунчаси асосий ўрин тутади. Ҳоз. вақтда А.ҳ. Туркияда шиаларнинг тахм. 90% ини, Афғонистонда 15% дан ортиғини, Эронда 8% га яқинини ташкил қилади.