1446 йил 25 жумадис сони | 2024 йил 27 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ақида -

АҚИДА (араб. "ақд" - бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш; кўпликда -ақоид) - балоғатга етган киши эътиқод қилиши, имон келтириши, ислом динининг заруратлари шаклида тасдиқ қилиши, қалбига маҳкам боғлаб олиб ундан ажралиши мумкин бўлмаган шаръий эътиқодий ҳукмлар. Инсоннинг икки дунёдаги саодати айнан А.сига боғлиқ. Агар А.си пок бўлса, йўли тўғри бўлади, қилган барча амаллари қабул бўлади ва бандалик билан содир этган баъзи гуноҳлари афв этилади. Агар А.си соф бўлмаса, бузуқ бўлса, йўли нотўғри бўлади, қилган амаллари беҳуда кетади ва охиратда жаҳаннам аҳлидан бўлади. А. масаласи ўта муҳим бўлганидан ҳам, Одаматодан бошлаб, охирги пайғамбар Муҳаммад (сав)гача бу масалани Аллоҳ таолонинг ўзи кўрсатиб берган. Одаматодан тортиб ҳозиргача А. масаласи бир хил бўлиб келган. Ислом А.ларининг асоси Қуръонда берилган,ҳадислардаги кўрсатмалар негизида ишлаб чиқилиб, тартибга солинган. Исломнинг суннийлик йўналиши илоҳиётда эътироф этиладиган А.лар ёки имон талаблари 7 та: Аллоҳнинг ягоналигига, фаришталарга, муқаддас китобларга, пайғамбарларга, охиратга, такдирга ва қиёмат куни барчанинг қайта тирилишига ишониш (қ. Суннийлик). Шиалик йўналиши илоҳиётида 5 А. тан олинади: тавҳид (Аллоҳнинг ягоналиги), нубувват (пайғамбар)га ишониш, адл (илоҳий такдирнинг адолатлигига ишониш), имомат (имомлар ҳокимиятинитаниш), маод (охиратга ишониш) (қ. Шиалик).