1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Анқо -

АНҚО - қадимий шарқ халқлари мифологиясига кўра, Аллоҳ томонидан ҳар томонлама мукаммал қилиб яратилган афсонавий қушнинг номи. Баъзи ривоятларда кўрсатилишича, А. тамомила йўқолиб кетган эмас, лекин жуда кам учрайди. Ислом анъанасида А. афсонавий қуш - Семурғ билан айнанлаштирилади, ривоят, эртакларда Ҳумо қушга ҳам ўхшатилади. Қад. Шарқ халқлари афсона, эртак ва достонларида бош қаҳрамонга ҳомий. У инсонлар кўзига кўринмайди, қаноти, пати олтин, кумуш ва б.дан деб таърифланади. Халқимиз орасида А. бахт, толе, давлат қуши, кимга сояси тушса, ўша бахтли бўлади деган фикр мавжуд. Тақчил, камёб нарсалар ҳақидаги "анқонинг уруғи" деган ибора шувдан олинган.