1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Анжирфағнавий -

АНЖИРФАҒНАВИЙ Маҳмуд [12-а. охири, Вобкент туманидаги Анжир Фағнав (ҳоз. Анжирбоғ) қишлоғи - 1286] - хожагон-нақшбандия силсиласининг йирик намояндаси, бухоролик етти пирнинг учинчиси. Хожа Ориф Моҳитобон - Ревгарийдан таҳсил олиб, унинг вафотидан сўнг хожагонлик силсиласини бошқарган. "Силсилаи шариф"да 12-ҳалқанинг пири ҳисобланади. Хуфиёна (яширин) зикр билан жаҳрия (баланд товушли) зикрга баробар амал қилган. Хожа Али Ромитаний (Хожаи Азизон)га устозлик килган. Туғилган қишлоғида дафн  этилган. Қабри устидаги мақбара мустақиллик даврида таъмирланган.