АММОР ибн ЁСИР, тўлиқ исми Абул Яқзон Аммор ибн Ёсир ибн Омир ал-Киноний (565- 657) - саҳоба, исломга биринчи бўлиб кирганлардан бири. Ўткир фикрли ва жасоратли киши бўлган. Мадинага ҳижрат қилган. Бадр, Ухуд, Хандақ жангларида қатнашган. У исломда биринчи бўлиб масжид курган кишидир, у ўз масжидини Қабо деб атаган. Али (кв) халифалиги даврида Куфа амири бўлган. Али (кв) билан бирга Жамол ва Сиффин жангларида қатнашган ва Сиффин жангида шаҳид бўлган.