сунний талоқ - Талоқнинг иккинчи тури ҳасан талоқ бўлиб уни «сунний талоқ» ҳам деб аталади. Бунда аёлнинг духул қилинган ёки қилинмаганига ҳамда ҳайзу нифос кўриш ёки кўрмалигига қараб турли ҳолатлар бўлади.
Агар аёл духул қилинмаган, яъни, ақди никоҳдан ке-йин эр унга эрлик қилмаган бўлса, ҳайзда бўлса ҳам уч марта алоҳида-алоҳида талоқ қилиши сунний бўлади.
Аёллар ёши кичик ёки катта бўлгани учун ва ҳомиладор бўлгани учун ҳайз кўрмайдилар. Уларни уч ойда биттадан талоқ қилса, сунний талоқ қилган бўлади.
Сунний талоқнинг ҳайз ва нифос кўрадиган аёлларга нисбатан бўлиши–хотини ҳайз ва нифосдан пок бўлганидан сўнг, жинсий яқинлик қилмай туриб бир талоқ қўйишдир.