АЛЯСАЪ (ас) - Қуръонда номи зикр қилинган пайғамбарлардан бири. А. Бану Исроил пайғамбарларидан бири бўлиб, Қуръонда А. ҳақида алоҳида оятлар нозил бўлмаган, балким имон келтириш лозим бўлган бир гуруҳ пайғамбарлар жумласида зикр қилинган (Сод сураси, 48-оят, Анъом сураси, 86-оят). Ривоятларга кўра А. Илёс пайғамбарнинг амакиваччаси бўлиб, Илёс (ас) вафотидан сўнг Аллоҳ А.ни пайғамбар этишни ихтиёр қилади ва А. Илёс (ас) нинг даъватини давом эттириб одамларни Аллоҳга имон келтиришга ва Илёс (ас) шариатини татбиқ этишга чақирган. А. замонасида турли ҳодисалар содир бўлгани ривоят қилинган.