1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Али ар-Ризо -

Али ар-Ризо Али ибн Мусо (765/770-818) - шиаларнинг саккизинчи имоми. Мадинада яшаган. 816 й.да халифа ал-Маъмун мўтадил шиалар билан иттифоқлашиш ва улар  ёрдамида ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида А. ар-Р.ни тахт вориси деб эълон  қилган. Лекин бу иттифоқ узоққа чўзилмаган. Суннийлар бунга қарши ҳаракат бошлаган.  Халифа шиалар билан муносабатини узгандан кейин А. ар-Р. Хуросонда Тус ш. яқинидаги
Нукан қишлоғида заҳарлаб ўлдирилган ва Санобад қишлоғига дафн қилинган, кейинчалик  унинг қабрига мақбара барпо этилган ва шиалар учун зиёратгоҳ, асосий муқаддас  жойлардан бирига айланган. Қабр жойлашган қишлоққа А. ар- Р. шарафига Машҳади Али Ризо номи қўйилиб (А. ар-Р. шаҳид бўлган жой), у йирик шаҳар (ҳоз. Машҳад)га айланган.