АЛВАСТИ - Шарқ мифологияси ва диний-хурофий тасаввурларга кўра ёвуз руҳ. А. кўпинча сочлари ёйилган, кўкраклари узун осилган ва бадбашара аёл қиёфасида тасаввур этилган. Манбаларда А. дастлаб яхшилик қилувчи, ҳосилдорлик, уй-рўзғор, ёввойи ҳайвонлар ва овчилик ҳомийси, саҳий маъбуда сифатида тасвирланган. Ривожланган мифологик тасаввурларнинг кенг ёйилиши билан эса, ёвуз руҳлардан бирига айлантирилган. Баъзан А. жин, ажина сўзларининг синоними сифатида ҳам ишлатилади.