АЗОБ ал-ҚАБР (синоними азоб ал-барзох; "қабр жазоси") - синов, қабрдаги жазо, инсон ўлган заҳоти бўладиган кичик суд. Шунга кўра, қабр жаннат ёки дўзахга киришдан олдинги ўтлоқ (яйлов)дир ва унда дастлабки суд содир этилиб, банданинг қилган амалларига яраша дастлабки ҳукм белгиланади. Икки фаришта - Мункар ва Накир банданинг исломга бўлган муносабати ҳақида савол-жавоб қиладилар. Мўминларни то қиёмат кунига қадар қабрда тинч-осойишта, ором олиб ётиши учун қолдирадилар. Гуноҳкорларни оғир юк (босим) билан қийнайдилар, динсизларни фаришталар бундан ташқари яна Аллоҳ таолонинг хоҳишига қараб, баъзан қиёматгача бетиним суратда урадилар.