1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абулаббос Мустағфирий -

АБУЛАББОС МУСТАҒФИРИЙ - Имом Мустағфирий (тўлиқ исми: Насафий Самарқандий Жаъфар ибн Абу Али Муҳаммад ибн Абу Бакр) (961-1041, Насаф) - тарихчи, адиб, муҳаддис ва фақиҳ, Самъонийнинг "Китоб ал-ансоб" асарида ёзилишича, Аб.М бир қанча вақт Марв, Сарахс, Нишопур, Бухоро ва Самарқандда яшаган. 987 й.дан Насаф жоме масжидида маърузалар ўқиган. Умрининг охирида Насафнинг бош имом-хатиби лавозимида бўлган. У "Китоб тарихи Самарқанд", "Китоб тарихи Насаф ва Кеш" (2 жилдлик), "Китоб ушшиър ваш-шуаро" ("Шеър ва шоирлар ҳақида китоб"), "Китоб ул-вафо" ("Вафо китоби"), "Китоб далоил ан-нубувва" ("Пайғамбарлик далиллари"), "Китоб уд-даъвот" ("Тарғиботлар китоби"), "Китоб хутаб ан-набий" ("Пайғамбар хутбалари китоби"), "Китоб тибб ин-набий" ("Пайғамбар тибби китоби") каби ўндан зиёд асарлар ёзган. Унинг "Китоб тибб ин-набий" асари Теҳронда нашр этилган.