1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Шайба -

АБУ ШАЙБА, тўлиқ исми Абубакр Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абу Шайба (? - 849) - муҳаддис, олим. Суфён ибн Уяйна, Абдуллоҳ ибн Муборак, Яҳё ибн Саид каби зотлардан ҳадис олган, унинг ўзидан ҳам Бухорий, Муслим, Абу Довуд каби буюк муҳаддислар қадис нақл этганлар. Халифа Мутаваккилнинг амри билан халққа ҳадисдан дарс бермоғи учун Бағдоддаги Русофа яқинида бир минбар ҳозирлатган. Уни тинглагани 3000 киши тўпланган. Ҳадисга доир "Муснад" ва уч жилдли "Алмусаннаф" асарлари машҳурдир.