1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Туроб -

АБУ ТУРОБ Нахшабий (? - 875) - Нахшаб (ҳоз. Қарши)лик авлиё. А.Т. Хуросон машойихлари орасида машҳур бўлган. Қирқ марта ҳажни адо этган. Маъруза ва суҳбатларида кишиларни нафсни тийиб юришга, сабр-қаноатли бўлишга, шариат, тариқат ва маърифат йўлидан боришга чақирган. Замондошлари уни "маъно шоҳининг мардони", "Тақво осмонининг ойи", "Ҳақиқат илмининг орифи", "қутби замон" деб таърифлашган. А.Т. ҳақида эл орасида ўнлаб нақллар ёйилган. Шулардан йигирмага яқини Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг "Авлиёлар султони, туронлик авлиёлар" китобида (Тошкент, 1995) келтирилган. А. Навоий унинг 261 ҳижрий (мил. 875) йилда оламдан ўтганлигини қайд этади. Басра даштида вафот этганлиги ривоят қилинади. Қабри Қарши ш.да.