1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Саид aл-Худрий -

АБУ САИД ал-ХУДРИЙ, тўлиқ исми Абу Саид Саъд ибн Молик ал-Хазражий ал-Ансорий (тахм. 609-693) - саҳоба. Унинг отаси Молик ибн Синон ҳам саҳобалардан бўлиб, Уҳуд жангида шаҳид бўлган. Абу Саид aл-Худрий Расулуллоҳ (сав) билан бирга Хандақ жанги ва б. ғазотларда қатнашган. Имом Бухорий, имом Муслим ва имом Термизийнинг ҳадис китобларида унинг ривоятида 1170 та ҳадис келтирилган.