1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Лаҳаб -

АБУ ЛАҲАБ (араб. - "ўтда куювчи", "алангаланувчи"; асл исми Абд ал-Уззо ибн Абдулмутталиб (6-а. ўрталари - 624) -Муҳаммад (сав)нинг амакиси ва ёвуз душмани. А.Л.нинг Атаба ва Утайба исмли икки ўғли пайғамбар (ас)нинг қизларига уйланган. Абу Толиб ўлимидан сўнг (619 й.) у бану Ҳошим қабиласининг бошлиғи бўлган. Дастлаб Абу Толиб каби Муҳаммад (сав)га ҳомийлик қилган. Аммо Муҳаммад (сав) Макка аҳли сиғинган уч маъбудни тан олишдан бутунлай воз кечганларидан сўнг, қайноғаси Абу Суфён таъсирида Муҳаммад (сав)ни ҳимоя қилишдан бош тортган. Пайғамбар (ас)ни масхаралаб, хотини билан биргаликда у зотга қарши ҳар хил макрлар ишлатган. Муҳаммад (сав)нинг душманлари ичида Қуръонда исми келтирилган ягона шахсдир. Қуръоннинг 111- сурасида А.Л. лаънатланади.