1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Лайс Самарқандий -

АБУ ЛАЙС САМАРҚАНДИЙ, тўлиқ исми Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим ас-Самарқандий (? - 1003) -фақиҳ, муфассир. "Ал-Фақиҳ" ва "Имомул-худо" номлари билан танилган. Самарқанд шайхулисломи. Ҳикматли сўзлари билан ислом оламида шуҳрат қозонган. "Хизонат ул-фиқҳ" ("Фиқҳ хазинаси"), "Бўстон ул-орифин" ("Орифлар бўстони"), "Танбиҳул-ғофилин" ("Ғофилларга танбеҳ") ва б. асарлар ёзган. Қуръон тафсирига бағишланган машҳур "Баҳрул-улум" ("Илмлар денгизи") асарининг иккита қўлёзма нусхаси сақланиб қолган. Уларнинг бири Миср Араб Республикаси кутубхонасида, иккинчиси Буюк Британиянинг Эдинбург ш. кутубхонасидадир. Ҳозирда мазкур тафсир нашр этилган.