1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Зайд -

АБУ ЗАЙД, тўлиқ исми Убайдулло ибн Умар ибн Исо ад-Дабусий (? - 1039) - бухоролик, ҳанафийликка асосланган фиқҳ олими. Фиқҳда кенг тарқалган "Илм ул-хилоф" ("ИхтилофларИслом ҳақидаги илм") унинг номи билан боғлиқ. Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида А.З.нинг 1094 й.да кўчирилган "Тақвим ул-адилла фил-усул" ("Қонуншунослик асослари бўйича далиллар баёни") ва 1278 й.да кўчирилган ахлоққа доир "ал-Амад ул-ақсо" ("Охирга чегара") асарлари нусхаси сақланади.