1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдураҳмон ибн Авф -

АБДУРАҲМОН ибн АВФ (тахм. 579-654) -саҳоба; маккалик илк (Хадичадан кейин) саккиз мусулмоннинг бешинчиси. Ашараи Мубашшаралардан. А.и.А. ҳам Ҳабашистонга, ҳам Мадинага кўчган муҳожирлардан. Бадр, Уҳуд ва б. жангларда Муҳаммад (сав)нинг ёнларида бўлган. Уҳуд жангида йигирма жойидан яраланган. Дастлаб фақир эди, сўнгра тижорат билан шуғулланиб бойиб кетган. Хайр-эҳсонни кўп қиладиган, бу одатни яхши кўрадиган зот бўлган. Бир кунда ўттиз қулни озод қилган. Мол-дунёсининг бир қисмини ҳаётлигида мусулмонларга тарқатган, бир қисмини ғозийларга васият қилиб қолдирган. Умар (ра)дан сўнг халифа бўлишни истамаган, ҳакамлик қилган. Усмон (ра)ни халифа этиб сайлаган ва ҳаммадан олдин унга байъат қилган.