1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдулаввал Нишопурий -

Абдулаввал Нишопурий (? - 15-а.) -мутасаввиф. Нишопурда туғилган. "Масмуот" ("Эшитилганлар") китоби билан машҳур. Бу асар нақшбандийлик тариқатининг намояндаси Хожа Ахрорнинг сўфийлик қарашларига бағишланган. Унинг ёшлигидан то умрининг охиригача босиб ўтган сўфиёна ҳаёт йўли ўша даврдаги сиёсий, ижтимоий аҳвол билан боғлаб кўрсатилган. Китобда Мирзо Улуғбек даври (15-а. 1-ярми) воқеалари ҳам ўз ифодасини топган. Бу асарнинг нодир 2 нусхаси сақланган. А.Н. Самарқандда Хожа Аҳрор қабристонига дафн этилган.