1446 йил 7 шаввол | 2025 йил 05 апрель, шанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абди Дарун мақбараси -

АБДИ ДАРУН МАҚБАРАСИ, Хожа Абдидарун мақбараси-Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (12-а. - 15-а.нинг 1-ярми). Самарқанд қалъа деворининг шарқий томонида (дарун - ичкари) жойлашган қад. зиёратгоҳ. Марказида энг йирик бино - хонақоҳ (15-а.) бор. Унинг пештоқи, гумбази ва деворининг безаклари Улуғбек даври меъморлиги маҳсули. Хонақоҳнинг ичида Абди даруннинг қабри бор. Хожа Абди дарунни Хожаи Кунж деб ҳам атаганлар.