12. «Холиқ» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.
«Холиқ» – асли ва ўхшаши йўқ нарсаларни аниқ бир ўлчовлар билан яратувчи. У Зотда махлуқи йўқлигида ҳам Холиқлик маъноси мавжуддир. Аллоҳ махлуқлар вужудга келтирилишидан олдин Холиқ деган васфга эга эди. У халойиқни халқ қилганидан бошлаб Холиқ исмини олгани йўқ. Холиқ мутлақ вужудга келтирувчидир.