4. «Малик» – барча нарсанинг эгаси. Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.
Малик – ҳақиқий эгадир, Ундан ўзга эга йўқ. Шунинг учун бандалар фақат Унга қул бўладилар. Ҳеч вақтда бир қулга икки хожа бўлмайди. Шунинг учун инсонлар ўзларига ўхшаган инсонларга эмас, балки ягона яратганга, ҳақиқий эга – Маликка қул бўлишлари лозим.