Шайх Абу Муҳаммад Абдураҳим ибн Али ал-Яғнавий ан-Насафий Адиб эдилар. Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Зайд ал-Алавийдан таълим олганлар. Кейинчалик Самарқандга жўнаб кетганлар. Абу Шужо Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Бастомий шу кишидан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 555 (милодий 1161) йил рабиъул охир ойининг ўн бешинчисида, сешанба куни вафот этиб, Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар.