Абу Наср Муҳаммад ибн Исмоил ал-Яъқубий Насаф аҳлидан бўлиб, олим эдилар. Боболари Абу Усмон Саъид ибн Иброҳимдан, Маъқалдан, Абдулмуъмин ибн Халафдан, Юсуф ибн Яъқуб ал-Яъқубий ва бошқа олимлардан таълим олганлар. Бухоро аҳли Абу Исо ат-Термизийнинг «ал-Жомеъ» асарларини бу кишидан олти марталаб дарс олганлар. Абул Аббос ал-Мустағфирий бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 389 (милодий 1000) йилнинг рамазон ойида вафот этганлар. Жанозаларини ҳоким Абу Аҳмад ал-Қантарий ўқиганлар.