Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё ал-Яздодий Насаф аҳлидан. Насафнинг муҳаддис, шайх, насаб илмини билувчи олимларидан. Бухоро, Самарқанд, Кеш ва унинг ноҳияларида бўлиб, у ердаги машойихлардан, шунингдек, Иброҳим ибн Маъқал ан-Насафий, Муҳаммад ибн Наср ал-Марвазийдан таълим олганлар. Муҳаммад ал-Яздодий ҳижрий 344 (милодий 956) йилнинг жумодул аввал ойида Насафда вафот этганлар.