1447 йил 25 жумадис сони | 2025 йил 16 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳаммод ан-Насафий ал-Ванусоний -

Абу Муҳаммад Ҳаммод ибн Шокир ан-Насафий ал-Ванусоний Насаф шаҳридан. Ишончли ва улуғ шайхлардан эдилар. Имом ал-Бухорий ва Имом ат-Термизийларнинг «ал-Жомеъ»ларини ривоят қилганлар. Улардан ривоят қилган ҳадислари Насафда ёйилган эди. Илм ўрганиш учун Ироқ, Шомда бўлганлар. Буюк олимлардан Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафий ал-Ҳофиз ва Муҳаммад ибн Закариё бу кишидан таълим олганлар.