Абу Муҳаммад Абусамад ибн Муҳаммад ал-Ванажий - Чиройли, ибратли шайх эдилар. Она томондан боболаридан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий таълим олганлар ва у киши ҳақида «Муъжам уш-шуюх» («Шайхлар қомуси») асарларида шундай деганлар: «Ҳижрий 450 (милодий 1059) йили, ушбу китобимни таълиф қилаётганимда у киши ҳали тирик эдилар».