Абу Али Ҳусайн ибн Сиддиқ ал-Варағжаний ишончли ва тўғри сўз шайх эдилар. Муҳаммад ибн Ақил ал-Балхий, Аҳмад ибн Ҳам ас-Саффор, Али ибн Ҳасан ал-Муаддиб ва бошқалардан таълим олганлар. Ўзларидан Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Фақиҳ ат-Тубаний, Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Қалонисий ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 366 (милодий 977) йилда вафот этганлар.