1446 йил 19 жумадул аввал | 2024 йил 21 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Насуҳ ал-Варозоний ан-Насафий -

Абу Абдуллоҳ Насуҳ ибн Восил ал-Варозоний ан-Насафий ишончли шайх ва тақводор олим эдилар. Абу Ҳафс Қутайба ибн Аҳмад ал-Бухорийдан «Тафсир ал-кабир» («Катта тафсир») асаридан таълим олиб, у китобни ўз қўллари билан кўчирганлар. Аҳмад ибн Яъқуб ан-Насафий у кишидан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 343 (милодий 955) йилда вафот этганлар.